ТИВлиги Самара вилоятида 68 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланганини маълум қилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, соғлиққа етказилган зарарнинг даражаси ўртача деб белгиланган.

Корхона раҳбарияти берган маълумотга кўра, уларнинг барчаси қонуний равишда ишлайди ва меҳнат шартномасига эга. Иш берувчи Бош консулхонага Ўзбекистон фуқароларини даволаш билан боғлиқ барча молиявий харажатлар корхона ҳисобидан қопланишини маълум қилган.

Мазкур корхона ва ҳамюртларимиз даволанаётган тиббиёт муассасалари раҳбарияти билан алоқа ўрнатилган ҳамда вазият назоратга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги бошқарув моделини шакллантириш машаққатлари

Ўтган чорак аср давомида Ўзбекистонда пухта ўйланган бошқарув модели ишлаб келди: бу, жамоатчилик онгини қўрқув билан бойитиш ҳисобига, доимий бостириш ва маҳрум қилиш ...

Россия – эстония чегараси яқинида ўзбекистон ва қирғизистон фуқаролари қўлга олинди

Печора туманида чегарани кесиб ўтишга уринган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари чегарачилар томонидан қўлга олинди. Россия ФХХнинг Псков области бўйича чегара бошқармаси ...

Номинг ўчсин, монополия

Кеча блогер @kurbanoffnet ўз каналида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ички рейслар учун билет нархлари оширилганини тасодифан билиб қолгани, масалан, 4 май куни ...