Истамбул шифохонасида ўзбекистонлик аёл вафот этди

Туркияда шифохонада ўзбекистонлик аёл вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, соғлиги ҳолатининг кескин ёмонлашгани сабабли Туркиянинг Истамбул шаҳридаги “Göztepe Eğitim ve Araştırma Hastenesi” тиббиёт муассасасига даволанишга ётган Ўзбекистон фуқароси Г.Н. 13 июл куни вафот этди.

“Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.”, – дейилган хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жамшид каримов: “қабоҳатнинг чегараси йўқ экан” (2-қисм)

Улуғбек Бакир суҳбатлашди Улуғбек Бакир: Хуршид Каримовнинг қамоқдан кейинги ҳаёти қандай кечди? Жамшид Каримов: Кенжа амаким Хуршид Каримов (1941-2010) қамоқдан озод бўлиб ...

Ўзбекистонни асосан эркаклар тарк этмоқда

Ўзбекистонни 2018 йилда асосан эркаклар тарк этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботижда маълум қилинган.  Ҳисоботда қайд этилишича 2018 йилда ...

Миб ходимини уйига қамаб калтаклаган наманганлик талаба ҳибсга олинди

Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 18:00 ларда Шўрариқ маҳаллада яшовчи Илҳомжон Эрматов алиментдан бўлган 32 760 000 сўм қарздорлигини ундиришга келган Мажбурий ижро ...