Араб миллий либослари Андижонда тайёрланади

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридан ташриф буюрган Абдулбосит Абдулҳодий Андижонда тикувчилик йўналиши бўйича истиқболли лойиҳани тақдим этди, деб ёзади «Халқ сўзи» нашри.

— Арабларнинг миллий кийимлари Хитой давлатида ишлаб чиқарилади, — дейди инвестор. — Лекин Ўзбекистонда етиштирилган пахта хом ашёси сифатлилиги билан ажралиб туради. Шу сабабли Қўрғонтепа туманидаги “Қўрғон грук” МЧЖ билан ҳамкорликда араблар миллий кийимларини тайёрлашни режалаштирдик. Бунинг учун Андижонда барча шароит мавжуд.

Лойиҳа амалга оширилгач, дастлаб 100 та иш ўрни яратилади. Бу эса “Қўрғон грук”нинг ишлаб чиқариш суръати уч баробар ортишига сабаб бўлади.  Ҳамкорликдаги режалар ижобати натижасида қўрғонтепалик чеварлар томонидан тикилган маҳсулотлар “Ал Андижоний” бренди остида дунё бозорига кириб боради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек қизларига уйланиш жанубий кореяликларга қимматга тушмоқда

Жанубий Кореяда сўнгги ўттиз йил ичида қишлоқ аҳолиси камайиб кетди. Қишлоқ ҳудудларда аҳолини кўпайтириш учун шаҳар ҳокимлиги хориждан келин сотиб олишга ёрдам бермоқчи. Бу ...

Ақш сенати украинага 40 миллиард доллар ажратиш қарорини қабул қилинди

АҚШ Сенати 19-май куни Украинага 40 миллиард долларлик ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишни маъқуллади. 86 сенатор рози, 11 сенатор қарши овоз берган қарор энди имзолаш учун ...

Фермерлар буғдойини ҳокимдан асраб қолиш учун ғаллазорга сув қўймоқда

Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими фермерларнинг режадан орттирган буғдойини мажбуран ўриб олишга киришди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган фермерларнинг айтишларича, улар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400