Шаҳрисабзда сайёҳларга хизмат кўрсатадиган 18 объект қурилади

 


шаҳрисабзЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 февралдаги «Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 Қарор кўра,  замонавий кўп қаватли уйлар, янги маҳалла гузарлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, истироҳат боғлари ва хиёбонлар қурилиши, мавжудларининг реконструкция қилиниши кўзда тутилган. Жумладан, Ипак йўли кўчасидаги «Наврўз» маданият ва истироҳат боғида 2014—2016 йилларда 1 миллиард сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилади. Амир Темур майдонида жойлашган маданият ва санъат саройида реконструкция ишлари жорий йил ниҳоясига етказилади.

— Реконструкция қилинаётган Амир Темур хиёбонида турфа ранг фавворалар, мўъжаз айвончалар барпо этилади. Жумладан, мажмуа атрофида шаҳар аҳолиси ва сайёҳларга хизмат кўрсатадиган 18 янги объект қурилиб, мавжудлари реконструкция қилинади. — дейди вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Қурбонов. — Ипак йўли кўчасидаги «Кулоллик» чойхонаси, Чорсу бозори ва бошқа тарихий ёдгорликларда қайта тиклаш ишлари амалга оширилади.

Шаҳарнинг тарихий-архитектуравий ва туризм салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида тарихий обидаларни реставрация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, «Коба» карвонсаройи, «Чубин» мадрасаси, Кунчиқар масжиди, Ҳовузи Мардон, Кундузак, «Молик Аждар» масжидлари, «Абдушукур оғалиқ» мадрасаси таъмирланиб, ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Айни кунларда Соҳибқирон номи билан юритиладиган майдон ҳудуди ва амфитеатр атрофига манзарали дарахт ва гуллар экилмоқда. Амир Темур ҳайкали атрофида 72 замонавий ёритиш ускунаси ўрнатилди. Майдон йўлаклари ва ҳайкал пойидаги гранит ва мармар плиткалар алмаштирилди. Йўлакларга 5,5 минг квадрат метр безакли қоплама ётқизилиб, сувпуркагичлар ўрнатиш ва уларни майдондаги суғориш тизимига улаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тимур ишметов:ўзбекистон ташқи шокларга кўникиши керак

Ўзбекистон ўз иқтисодиётини очар экан, ташқи шокларга кўникиши керак, чунки ҳамкор мамлакатлардаги вазият ҳар доим ҳам ижобий бўлавермаслиги мумкин, деди Марказий банк ...

«бирдамлик»чилар грузияда йиғилдилар

Жорий йилнинг 28-30 май кунлари Бирдамлик» ХДП раиси Баҳодир Хон Туркистон иш сафари билан Грузияга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати маълум ...

Чек сўраган одамга нега айбдордек қарашади?

Тўлаган пулингизга ҳеч чек сўраб кўрганмисиз? Ҳозиргина Олой бозорининг “стоянка”сида чек сўраб балога қолдик. Аввалига чек сўраганимизга пешонасини тириштириб, касса ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400