2019 йилнинг 17 июль куни тахминан эрталабки ўнлар атрофида 1977 йилда туғилган Г. Ҳ исмли аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда “human.uz” нашри маълум қилди.
Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, Г.Ҳ нинг ёнида 6 яшар қизалоғи ҳам бўлган. Қизалоқни яқин-атрофдаги одамлар қутқариб қолган. Аёлнинг жами 4 нафар фарзанди — 3 қиз 1 ўғли бор. Қутқариб қолинган қизалоқ унинг кенжа фарзанди экани айтилмоқда.
Г.Ҳ Ургут туманидаги Оқ бува қишлоғидан бўлиб, турмуш ўртоғи иккинчи оиласи билан Россияда яшаб келган.
Г. Ҳ нима сабабдан жонига қасд қилгани маълум эмас.
Айни пайтда аёлнинг жасади ғаввослар томонидан қидилмоқда.