Ўзбекистон фуқароси Жаҳон банки ходимига пора беришга уринди

Ўзбекистон фуқароси ва “Fides Solutions” компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтидаги хабарга асосланиб “Соф.уз” ёзмоқда.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан санкциялар унинг шартли равишда озод этилиши ва фаолиятига доир уч йиллик таъқиқ қўлланилишини назарда тутади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси ва “Fides Solutions” компанияси Ўзбекистондаги олий таълимни модернизация қилиш лойиҳаси доирасида шартномага таъсир кўрсатиш учун Бутунжаҳон банки ходимига пора таклиф қилганликда айбланмоқда. Банк баёнотига кўра, банк ходимига лойиҳага таъсир кўрсатиши учун маълум қийматдаги нарса (нималиги аниқланмаган) таклиф этилган.

Бунга жавобан компания томонидан ҳеч қандай жавоб келиб тушмаган, шу боис Бутунжаҳон банкининг лавозимидан четлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси томонидан тавсия этилган санкциялар жорий йил 17 июлдан бошлаб кучга кирган.

Таъкидлаш жоизки, “Fides Solution” компанияси “1С” фирмасининг программага оид маҳсулотлари, бухгалтерия ва бошқарув ҳисоби соҳасида консалтинг хизматларни кўрсатиш, шунингдек автоматлаштирилган тизимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишлари билан шуғулланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги тошкент қурилиши ортидан яна қанча оилалар бошпанасидан айрилар экан-а?

Томдан тараша тушгандай, Янги Тошкент қурилиши ҳақида гап-сўзлао пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов туркиялик инвесторлар билан бўлган ...

Ўзбекистон:  chevrolet malibu’ни кредитга сотиш йўлга қўйилиши мумкин

     Ўзбекистон автомобиль саноатининг энг қиммат модели ҳисобланган ва салкам икки йил аввал сотувга чиқарилган Chevrolet Malibu автомобиллари иккиламчи бозорда сўнгги ...

Марказий банк: валютада берилган кредитлар мижозлар фойдасига қайта кўриб чиқилади

МБ тижорат банкларига хорижий валютада кредит олган ҳар бир мижоз билан биргаликда ушбу кредитларни қайтариш имкониятларини ўрганиб чиқишни тавсия қилди. (more…)