Жорий йилнинг 18 июль куни тахминан соат 19:00да Сирдарё вилоятининг Ховос туманида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, 39 ёшли Д.Р. “Spark” русумли автомашинасини “Зомин-Тошкент” йўлининг 122-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган.
Натижада ҳайдовчи Д.Р. жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 57 ёшли Т.В. касалхонада вафот этганлар. Яна 2 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.