Ўзбекистон аҳолиси 33,52 млн кишига етди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 33523,6 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 % га ўсди, деб ёзади «Uz24» сайти.

Шаҳар аҳолиси сони 16939,6 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16584,0 минг кишини ташкил этди.

Республика ҳудудлари кесимида энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида бўлиб, республика аҳолиси сонидаги улуши 11, Фарғона вилоятида 11,1 % ни, Қашқадарё вилоятида 9,7 % ни Андижон вилоятида 9,2 % ни ташкил этган.

2019 йил январь-июнь ойларида доимий аҳоли сони 268,1 минг кишига кўпайган. Тирик туғилган чақалоқлар сони 347,4 минг нафарни ташкил этган. Бу даврда вафот этганлар сони эса 75,8 минг нафарга етди.

ФҲДЁ бўлимларида 104,2 мингта никоҳ тузилган ва 16,0 мингта ажралишлар қайд этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистондаги портлашдан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳри ҳарбий қисми ҳудудидаги портлашлар оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота ...

Мажбурий меҳнат тарафдори эндиликда мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари

Сӯнгги бир йил давомида мамлакатимизда кадрлар сиёсатида қатор янгиликлар бӯлди.  Бир неча вазирлик ва идоралар раҳбарлари, раҳбар ӯринбосарлари, масъул шахслар ӯзгарди. Бир ...

Блогерлар президент билан учрашди бироқ самарқанддан биронта блогер қўйилмади

Бугун ҳамманинг оғзида Президентнинг блогерлар билан учрашуви. Ҳамма шуни гапираяпти, шуни ёзаяпти. Лекин бўлиб ўтган ишлар самарқандлик блогерларни таъбини бироз тирриқ ...