Ўзбекистонликлар асосан Қозоғистон, Россия ва АҚШга кўчиб кетмоқда

АҚШ ўзбекистонликлар энг кўп кўчиб кетаётган давлатлар учлигига кирди. Давлат статистика қўмитасининг январь-июнь ойлари учун маълумотлари шундан далолат бермоқда, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Биринчи чорак натижаларига кўра, Қўшма Штатлар тўртинчи ўринни эгаллаганди. Январь-июнь ойларида жами 4 847 киши бошқа мамлакатларга кўчиб кетди. Энг кўпи – Қозоғистонга (56,3 %). Кейинги ўринлардан Россия (36,9 %), АҚШ (1,2 %), Исроил (1 %) жой олди. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига қолган 4,6 % тўғри келди.

Худди шу даврда 1 361 киши доимий яшаш учун кўчиб келди. Энг кўпи Қозоғистондан (29,7 %). Кейинги ўринларда Тожикистон (24,2 %), Россия (22,3 %), Қирғизистон (14,3 %) қайд этилган. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига эса қолган 9,5 % тўғри келади.

Умуман олганда, йил бошидан буён келганлар сони 78,9 минг кишини ташкил этди (ички 77,5 минг киши, ташқи – 1,4 минг киши), чиқиб кетганлар – 82,4 минг киши (ички 77,5 минг киши, ташқи – 4,9 минг киши).

Миграция сальдоси минус 3,5 минг кишига етди ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан минус 6,2 минг кишини ташкил этди.

Миграция даражаси юқорилиги Қашқадарё (минус 3,3 минг киши), Самарқанд (минус 2,5 минг киши) ва Қорақалпоғистонга (минус 1,7 минг киши) тўғри келади. Миграциянинг ижобий сальдоси Тошкент шаҳрида (плюс 12,9 минг киши) қайд этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда 15 ёшли ўқувчининг жасади каналдан топилди

Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Дашт” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи магистрал каналидан топилган 15 ёшли ўқувчининг ўлими сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. ...

Тожикистонда трансмиллий наркогуруҳ етакчиси 18 йилга қамалди

Гиёҳванд моддалар трансмиллий савдоси билан шуғулланувчи гуруҳнинг етакчиларидан бири Мусалмон Холов 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У билан бирга суд ўриндиғига ...

Ўза омон бўлса материал топилади! ёки наҳорги ош…

Ўткир Қаламтебратар Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни қилган маърузасида сиёсий партия нашрлари фаолиятини кескин танқид қилди. Партиялар ...