18 июль куни Анталияда Ўзбекистон фуқароси йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл уриб кетгани ва у воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар тарқалганд эди.
Маълум бўлишича, вафот этган фуқаро Ўзбекистон халқ артисти, дирижер, Давлат консерваторияси профессори Зоҳид Ҳақназаров бўлган.
Марҳумнинг оила аъзолари маълум қилишича, дафн маросими кеча, 21 июль куни бўлиб ўтган.