2019 йилнинг 19 июль куни Санкт-Петербургнинг Москва туманидаги уй томида Ўзбекистон фуқароси У.А.нинг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси хабар бермоқда.
Полиция ўлимга электр токи уриши сабаб бўлганини маълум қилди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Ваколатхонаси билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш ва марҳумнинг жасадини ватанга юборишда ёрдам бериш билан шуғулланмоқда.