Қашқадарёлик тадбиркор ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган шахс йўл ёқасида жойлашган магазинини бузилиши ортидан ҳоким ўринбосарини ёқди.

Дарҳақиқат 4-5 ойдан буён Туманнинг Яккабоғ “посёлка”сидан “Дўнг қишлоқ”қача бўлган ҳудуд “Обод қишлоқ” дастури лойиҳасига тушганлиги сабабли, асосан йўл кенгайтирилиб, йўл устида жойлашган қурилишлар бузилмоқда.

Тадбиркор Б.Д.нинг ҳам магазини бузилиши керак бўлган ва бунга тадбиркор оила аъзолари билан бир қанча вақт қарши бўлиб келишган.

Сўнгра бу ишга шахсан туман ҳокимининг ўринбосари М.Т. аралашган.

“Jahon.uz” ахборот порталига яккабоғлик ишончли манбаларига таяниб хабар қилишича, ҳоким ўринбосарининг ўзи тракторни бошқариб, дўконни бузишга ҳаракат қилган.

Бу вақтда эса тадбиркор югуриб келиб аввал ёқилғи (бензин ёки дизель ёқилғиси) сепиб юбориб, кейин гугурт чаққан. Оқибатда эса ҳоким ўринбосари олов ичида қолган.

Шу ерда ички ишлар ходимлари ва тўпланган бошқа фуқаролар ёрдамида ҳоким ўринбосарига ёрдам кўрсатилган ва дарҳол у туман марказидаги шифохонага олиб кетилган.

Кутилганидек, тадбиркор ҳибсга олинган.

Ишончли манбанинг хабарига кўра, Прокуратура томонидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) тартибида жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарё вилоятидаги жиноятлар яшириб келингани ва сўнгги кунларда ўзига хос “портлаш” юз берганини кўриш мумкин. Сабаби, Қашқадарё вилояти Китоб туманида “Русқишлоқ”дан (Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев туғилиб ўсган қишлоқ – Таҳририят)бўлган икки йигит, фоҳиша дея ҳақорат қилиб икки қизни самосуд қилган видео (Ахборот порталимиз орқали тез фурсатда батафсил маълумот берилади) ва бу каби жиноятлар асл ҳолатни фош қилиб қўймоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Яккабоғ тумани ҳокимлиги баҳордаги сел оқибатида бузилган кўприк қурилишида анча бепарво бўлганини халқ анча пайт гапириб юрганди. Бузилган кўприк сабаб Жарқишлоқ ва ундан юқори қишлоқ аҳолиси кўп азоб чекканини ёзган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада 6 нафар марказий осиёлик қурувчи тириклайин ёнди

Москвада содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши қурбон бўлди, бир киши омон қолди. Маълумотларга кўра, қурбонлар Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларидир. Кузатувчилар қиш мавсуми ...

Наманганлик блогер бош вазирни “ҳақорат” қилганликда айбланиб, иши судга оширилди

Аббос Асад Ўзбекистоннинг биринчи президенти қизлари ва мамлакат Бош вазири ҳақида Faсebook тармоғида “ножоиз” гап айтгани боис ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегменти фаоли¸ ...

Ўзбекистон баага 1 миллион фуқарони ишга жўнатмоқчи 

Ўзбекистон ва БАА меҳнат ресурслари соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу ҳамкорлик ...