Қозоғистонга қатнайдиган поездлар чиптаси арзонлашади

Афтидан, танқидлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга таъсир қилган кўринади. Шу пайтгача Қозоғистонга қатнайдиган поездлар чипта нархи қимматлигини ҳамкорларга ағдариб келаётган “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ  “Казакстан темир жўли” МК АЖ қарашли “Пассажирские перевозки” АЖ раҳбарияти билан музокарага ўтказибди.

Биз учун қизиқ томони унда чипта баҳосини пасайтириш масаласи кўриб чиқилибди. Натижада 2019 йил 1 августдан юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тульпар-Тальго” поездининг белгиланган тариф баҳосига қўшимча чегирмалар берилишига қарор қилинди.

Эндиликда поезд жўнашидан беш сутка олдин чипта харид қилинса СВ ҳамда КУПЕ вагонларига 25 фоиз, ўтирадиган ўриндиқли вагонларга 15 фоиз, қўшимча йиғимларга 53 фоиз чегирма берилади.

Айтишларича, таҳлиллар натижаларидан сўнг, “Тульпар-Тальго” поездининг чипта нархларини пасайтириш масаласи яна қўшимча равишда кўриб чиқилади.

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собиқ фарғона иибб бошлиғи дональд трампга мактуб ёзди

Давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, қамалган ўзбекистонлик Собиқ Фарғона ИИББ бошлиғи АҚШ президенти Дональд Трампдан ёрдам сўраб мактуб ёзди. Фарғона вилояти собиқ ...

Тив россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан йиқилиб, ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида ОАВларда эълон қилинган хабар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) томонидан тасдиқланди. ...

Президент портали хўжакўрсинга ишламоқда

2018 йил 24-cентябрь куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрининг Низомий кўчаси 3-а уйда яшовчи Саидахон Бердибоева исмли аёл уй-жой масаласида Президент порталига мурожаат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400