Артур Таймазовнинг Олимпиададаги яна бир олтин медали олиб қўйилди

Халқаро олимпия қўмитаси эркин кураш бўйича -120 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган олимпиада ўйинлари чемпиони Артур Таймазовнинг 2012 йилдаги олтин медалини ҳам бекор қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, спортчининг ўша вақтда топширган допинг таҳлилларига кўра, унинг қонида тақиқланган дегидрохлорметилтестостерон моддаси топилган. Бу антидопинг қоидаларига зид бўлгани сабабли спортчидан медал олиб қўйилган.

ХОҚ интизом қўмитаси Артур Таймазовнинг натижаларини бекор қилгани ва ундан 2012 йилги олимпиада олтин медали ва мусобақа ғолиблиги учун берилган кўкрак нишонини қайтариб беришини сўраб сўровнома юборган.

Спортчининг ўзи ХОҚ бу айбловларини умуман тан олмаслигини билдирган ва ташкилотнинг “сиёсий томондан қуролланганини ва асоссиз ишларини давом эттираётганини” таъкидлаган. Собиқ курашчининг сўзларига кўра, ВАДА (бутунжаҳон антидопинг агентлиги) фаолиятини жиддий қабул қилишнинг ўзи нотўғри.

“ХОҚ Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020 мусобақаси ғолибларини 10 йилдан кейин мукофотлашни, спортчиларга эса 10 йилдан кейин бўладиган текширувгача ўзларини ғолиб сифатида ҳис қилмасликларини ва ғалабани нишонламасликларини маслаҳат бераман” — дея ёзган Артур Таймазов Instagramʼдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат муқаддам Артур Таймазовнинг Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада-2008 мусобақаларидаги олтин медаллари ҳам бекор қилинганди. 10 йилдан ошиқроқ вақт ўтиб ўтказилган текширувларга кўра, унинг қонидан туринабол ва станозолол тақиқланган моддалари топилган.

Эндиликда Артур Таймазовнинг ҳисобида 2000 йил Сидней олимпиадасидаги кумуш ва 2004 йил Афина олимпиадасидаги олтин медаллар қолди.

Маълумот учун, айни вақтда Артур Таймазов Россия давлат думаси депутати саналади. У Шимолий-Осетия сайлов округидан депутатликка сайланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё ўйинлари. ўзбекистон биринчи кунда 3та медалга эга чиқди

19 август куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида 18-Осиё ўйинларининг асосий спорт мусобақаларига старт берилди. Фото: МОҚ Спортнинг 7 турида иштирок этган Ўзбекистон вакиллари ...

Wba янгилаган рейтингида шаҳрам ғиёсов кўтарилди, шоҳжаҳон эргашев пастлади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик боксчиси Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) юқорилашга муваффақ бўлди, дея ...

Осиё кубоги-2019. ўйинлар қайси стадионларда бўлиб ўтади?

БАА мезбонлик қилувчи Осиё Кубоги бошланишига оз муддат қолди. Осиё Кубоги ўйинлари 4та шаҳарда жойлашган 8та стадионда бўлиб ўтади. Абу Дабида 3та, Дубай ва Ал Айнда 2тадан, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400