АҚШдан Green Card эгалари депорт қилиниши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг янги таклифи мамлакатда қонуний тарзда муқим яшаб келаётган иммигрантларни депорт қилиш жараёнларини сезиларли равишда енгиллаштиради.

Улар ижтимоий имтиёз ва қулайликлардан фойдаланиб келаётган фуқаролар, жумладан, Green Card эгаларига ҳам тааллуқлидир. Айни пайтда ушбу давлат кам даромад топадиган инсонлар иммиграциясини чеклаш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб боряпти, дея “Халқ сўзи” нашри “Reuters”га таяниб ёзмоқда.

Адлия департаментининг шу бўйича қарори лойиҳасида имтиёзлардан фойдаланиб келаётган инсонлар тоифаси кескин кенгайтирилади.

Ҳозирги қоидаларга кўра эса “жамиятга ортиқча юк” дея таснифланган АҚШнинг қонуний аҳолиси вакиллари ҳам депорт қилиниши мумкин. Яъни улар давлат кўмаги ва имтиёзларига ҳаддан ташқари кўп боғланиб қолган шахслардир. Бироқ амалиётда бундай ҳолатлар камдан-кам рўй беради.

Янги қарорда эса “жамият учун ортиқча юк” тушунчаси янада кенгайтирилади. У ўз ичига энди қатор имтиёзлар, хусусан, ёрдам пули, овқат талони, турар жой ёрдами ёки Medicardʼдан фойдаланиб келаётган иммигрантларни ҳам олади.

Ҳозирча ушбу режа дастлабки босқичда бўлиб, расмий давлат сиёсати ҳисобланмайди ва ўзи билан кўплаб суд даъволарини келтириб чиқариши мумкин.

Бироқ Трамп маъмурияти қонуний иммиграцияни чеклаш Қўшма Штатларга ноқонуний иммиграцияни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишларни тўлдиради деб ҳисобламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суперлига ўйинида ўзбекистон байроғи оёғости қилинди

Суперлига 1-туридан ўрин олган ва 10 март куни ўтказилган «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» (1:1) ўйинидан кейин нохуш воқеалар юз берди, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти. Намангандаги ...

Наманганда сохта прокурор суд залидан озод қилинди

Ўзини прокуратура ходими дея таништириб, одамларни алдаб юрган Учқўрғон туманида яшовчи Бекзод Ҳакимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ...

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 11 апрелда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтишини белгилади. Аслида овоз бериш 2018 йилнинг октябрида бўлиб ўтиши керак эди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400