Ўзбекистон 300 тонна олтин ва кумуш қазишни режалаштирмоқда

Президентнинг 23 июлдаги тегишли қарори билан 2020-2021 йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури маъқулланди. Дастур доирасида фойдали қазилмаларнинг истиқболли майдонларини қидириш 2020 йилда 35 фоизга, 2021 йилда 40 фоизга етказилади.
2020 йилда олтин ва кумуш қазиб олиш 150 тоннага, 2021 йилда эса 300 тоннага етказилади.
Дастурни амалга ошириш учун жами 2 трлн 371 млрд 9 млн сўм маблағ ажратилади.
Қарор билан Геология-қидирув ишларини олиб боришни янада такомиллаштириш, ер қаърини оқилона ўрганиш ва ўзлаштириш, шунингдек, кон-геология соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Геология-қидирув ишлари ҳисоботларини тузишнинг халқаро стандартлари жорий қилинади ва фойдали қазилмалар захиралари JORC Кодексига мувофиқ тасдиқланади.
Қаттиқ фойдали қазилма майдонлари ва конлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун ягона электрон онлайн платформа ишга туширилади.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов асака заводини корейсларга қандай сотган?

Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов ЎзА билан суҳбатда Ислом Каримов Асакадаги прицеп заводини Жанубий Кореянинг Daewoo ширкатига қандай сотгани ...

Қозоғистон мамлакатга келган россия фуқаролари сони ортганини билдирмоқда

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатга келган россияликлар сони ортганини маълум қилди. Уларнинг кўпчилиги вақтинчалик яшаш учун рухсатнома сўраб мурожаат қилган, деди ...

Қирғизистон: коррупцияга қарши курашишдан тушган маблағ учун очилган маҳсус ҳисобга 255,5 млн. сом йиғилди

Қирғизистон миллий валютаси сом Коррупцияга қарши курашишдан тушган маблағ учун очилган маҳсус ҳисобига  255 миллион 509 минг 77 сом йиғилган. Бу ҳақда Қирғизистон Молия ...