Президентнинг 24 июлдаги қарори билан Ўктамжон Деҳқонбоевич Каримов Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.
Каримов бу лавозимда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Умид Салимовнинг ўрнини эгаллади.