Ўзбек талабалари Хитойда мотоҳалокатга учради

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 23 июль куни Нанкин почта ва телекоммуникация университети (Цзянсу провинцияси) талабалари, Ўзбекистон фуқаролари М. Т. ва С. Ш. учинчи шахсларнинг иштирокисиз мотоциклда йўл-транспорт ҳодисасига учраган. М. Т. воқеа жойида ҳалок бўлган, С. Ш. жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабарида  айтилмоқда.

Бош консулхона ходимлари томонидан мазкур масала назоратга олинган ва шу куннинг ўзида улар консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Нанкин шаҳрига жўнаб кетганлар. Университет ва Нанкин шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарияти ҳамда шаҳар касалхонасининг даволовчи шифокорлари билан алоқа ўрнатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Анча йиллик содиқ дўстим…

Фарғонадан келяпман. Бир иш билан боргандим. Иссиқ, автобуснинг ичи дим. Ҳаёлга берилиб келяпман. Ёнимда ИИБ ходими. Ҳар ҳолда шунақа форма кийиб олган. Гаплашгиси келдими, ...

Риштонлик блогер дима қаюм «самосуд» қилинди

Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча, 15 октябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида «самосуд» ҳолати уюштирилди. Унинг олиб бораётган ҳайрли ишлари ва блогерлик фаолияти ғашига ...

“фара”ларни ёқиб юриш бўйича талаб икки йилга узайтирилди

Маълумки, Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган эди. Тартиб жорий этилгандан сўнг ўтган давр  ...