Хитой Ўзбекистонда гўшт-сут кластерини ташкил этишга 100 миллион доллар ажратади

Хитойнинг DELMOR компанияси Жиззах вилоятида гўшт-сут кластерини ташкил этиш учун 100 млн. доллар сармоя киритади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида кўрсатиб ўтилди, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.

Янги агросаноат иншооти йилига 2,5 тонна гўшт етказиб беради. Бу ерда йирик шохли чорва сони 10 минг бошга етади.

Ўзбекистонда ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида Jizzax organic хориж корхонаси тузилди.

Кластер 2023 йилга келиб тўлиқ қувват билан ишлаши режалаштирилган. Бу ерда ўзи озуқа ишлаб чиқарадиган, кушхонаси ва биогаз ускуналарига эга замонавий чорвачилик мажмуи яратилади.

Хитой томони мингта иш ўрни яратиш, фақат замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва илғор агротехнологиялар, жумладан, ерларни лазер ёрдамида режалаштириш ва нолга тенг сеялкалардан фойдаланиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Бундан ташқари, мазкур комплексда илмий асосланган тўрт йиллик алмашлаб экишдан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг ем-хашак навларини етиштириш ҳам ташкил қилинади. Ўз навбатида ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

Хитой компанияси лойиҳасини амалга ошириш учун Зомин ва Зарбдор туманларидан 10,7 минг гектар майдон ер участкаси узоқ муддатга ижарага берилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода ёшларнинг иш ҳақи ундириб олинди

Бухоро вилоятида “Элегант-Инвест” МЧЖ бригадаси раҳбари Нозим Ҳайдаров пешкўлик 8 нафар ишчи-ёшларнинг иш ҳақини бермасликка уринди. Фото:Rusnext Айни пайтда тумандаги ...

Исроил аскарлари уч фаластинлик балиқчини яралади

Исроил аскарлари Ғазо яқинида балиқ овлашга чиққан уч фаластинлик балиқчини отиб яралади. Бу ҳақда Ғазодаги қишлоқ хўжалиги қўмиталари иттифоқининг Балиқчилар қўмитаси ...

Молдованинг собиқ президенти 30 кунлик уй қамоғига олинди

Молдова суди собиқ президент Игорь Додонни 30 кунлик уй қамоғига ҳукм қилди. Кишинёвнинг Чокан туман суди 26-май куни қарор чиқарди. Сешанба куни Додоннинг уйи тинтув ...