Бирортаси мажбурликдан эмас! Ҳаммаси ватанпарварлигимиздан…

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг “Тиббиёт ҳодимлари кам ойликка ишлашлари ватанпарварликларидандир” деган гапини ўйлаб кўрсак, жуда кўп нарсани “мажбурликдан’ эмас,  “ватанпарварликдан” қиляётган бўлиб чиқар эканмиз))

-Сифати ёмон алоқа хизматини қўшни давлатлардагидан қимматга ишлатаётганимиз ватанпарварлигимиздан..

-Ўзимизни автомобилларни чет элдаги нарҳидан икки баробар қимматга сотиб олаётганимиз – ватанпарварлигимиздан..

– Авиа ва темир йўл чипталари айнан шу, бизнинг самолёт ва поездларимизга Қозоғистондан билет сотиб олса, 2 баравар арзон тушишига қарамай, ўзимиздан қимматга сотиб олаётганимиз – ватанпарварлигимиздан..

– Қўшни давлатларда текин бўлган тонировкани 2000$ га сотиб олаётганимиз – ватанпарварлигимиздан.. (тўғри, бундай ватанпарварликка ҳамманиям имкони етмаяпти. Ватанпарвар бўлиш учун ҳам пул керак, мен сизга айтсам)

– Ўқитувчиларинг бетон қуйишга, ободонлаштиришга чиқиши – уларнинг ватанпарварлигидан..

– Фермерларнинг ҳокимлардан сўкиш эшитса ҳам, ИИВ тарфдан иссиқда автобусга қамалса ҳам, ариққа туширилиб, тош кўтартириб қўйилса ҳам, ишлайвериши – ватанпарварлигидан..

– Маиший техникани сифати пастроқ, нарҳи қимматроқ бўлса ҳам, ўзимизникини сотиб олишимиз – ватанпарварлигимиздан..

Баъзи кўра олмайдиганлар “бундан бошқа иложимиз йўқлигидан, шунга мажбурлигимиздан-ку!”, дейиши мумкин )

Шундайларга гапим: Вазирлик биладими, сизлар биласизларми?)) Бирортаси мажбурликдан эмас! Ҳаммаси ватанпарварлигимиздан…

Манба:Таниш гаплар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кучаймоқда

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги бошлангани айтилаëтган бир пайтда¸ мамлакат президенти Туркманистоннинг буғдой экспорт қилувчи давлатга айлангани ҳақида баëнот қилди. ...

«ибодатларимизни эмин-эркин амалга ошириб юрибмиз» туркумидан

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги масжидларда ҳар жума мана шундай рейд ўтказилиб, далолатнома тузилар экан. Агар рейд давомида масжидда вояга етмаганлар борлиги ...