Хоразмда норозилик билдириб 1500 га яқин одам Урганч—Хонқа магистралида жойлашган катта кўприкни ëпиб қўйишган

26 июль куни кечки маҳал Хоразм вилояти Урганч шаҳрида компенсация берилмасдан уйи бузилган аҳоли ҳокимликка қарши чиқишгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда, деб ёзади “Хабар.уз”.

Гувоҳларнинг сайтимизга маълум қилишича, норозилик билдириб 1500 га яқин одам чиққан. Улар Урганч шаҳрининг Хонқа туманига чегарадош жойдаги Урганч—Хонқа магистралида жойлашган катта кўприкни икки соатга ëпиб қўйишган.

Урганч шаҳар ҳокими аҳолига компенсация берилишини маълум қилган. Норасмий маълумотларга кўра, вазиятни ҳукумат вакиллари назоратга олишган.

«Урганч шаҳридаги Ашхобод кўчасидаги уйларнинг бузилиши оқибатида кўчада қолган аҳоли кеча «Урганч—Ҳонқа» йўлини тўсиш орқали ўз аҳволига эътибор қаратишга мажбур бўлган эди. Ўзларига вақтинча яшаш учун уй ўрнига берилган палаткаларни тинчлик норизолик намойишчилари бузиб ташлашди», деб ёзмоқда Фейсбукдаги саҳифасида журналист Давлат Назар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тез тиббий ёрдамни бозорқӯм раиси берсин

Ўзбекистонда XXI асрда ҳам  аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати талаб даражасида эмас. Айниқса, вилоятларда, туман марказларида тиббий хизмат  кӯрсатиш замон талабига ...

Оқилов стокҳольм судида шведларни ўлдиришга қасд қилганини тан олди (видео)

Ўзбекистонлик 40 яшар судланувчи Раҳматжон Оқилов 20 февраль куни швед маҳкамаси олдида чиқиш қилди ва ўзига қўйилаëтган айбларни тан олди. (more…)

Санъат умаров суд қилинмоқда

Бугун, 31 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400