Нороликлардан сўнг Абдулла Арипов Урганчга борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласида уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони жойида ўрганиш учун Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Газета.uz”га ҳукуматдаги ахборот манбасига таяниб хабар қилди. Шанба куни бош вазир Ангренда ҳам бўлди.

Жума куни кечқурун 200 га яқин киши бузилган уйлари учун товон пули тўланмаганидан норози бўлиб Урганч-Хонқа йўлини тўсиб қўйган эди.

Ҳукумат раҳбари аҳоли муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш учун улар билан суҳбатлашди, деди ахборот манбаси. Бош вазирнинг вилоят раҳбарияти, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан кўчмас мулкларнинг бузилиши борасида видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказмоқда.

Шу билан бирга, Урганчдан келган хабарларга кўра, кўчирилган аҳлига ваъда қилинган товон пулларини тўлаш бошланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент: жамоат транспортида йўл ҳақи қимматлашди

     15 июндан Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, трамвай, метрополитен) йўл ҳақи чорак баробар – 800 сўмдан 1000 сўмга оширилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар ...

Тошкентдан 50 минг долларни туркияга жўнатишмоқчи эди, бироқ…

22 июнь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Унга кўра, жиноий иш бўйича тергов ишлари олиб борилди. Аниқланишича, 13 ...

Туркиядаги ўзбек муҳожири: “энг арзон фоҳишалар – ўзбек қизлари”​

  "Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозирда Туркияда ишлаяпман. Озодлик орқали Ўзбекистондаги ота-оналарни огоҳлантирмоқчиман. Мен меҳмонхонада ишлайман. Ҳар куни ўзбек ...