Шомурод Донаев ишдан олинди, Туймаевга нисбатан жиноят иши очилди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Шомурод Холбоевич Донаев лавозимидан озод этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хабарига кўра, Бош вазир Абдулла Арипов раислигида снос масаласида ўтказилган йиғилишда Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли икки қаватли савдо ва маиший хизмат уйини ноқонуний равишда бузишга бўлган хатти-ҳаракати ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш хулосаларига кўра, туман ҳокими Шоҳмурод Донаев ҳамда прокурори Жамшид Халилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев Хуррамович ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли бинони экскаватор рулига ўтириб, ўзи бузмоқчи бўлганида, тадбиркор унинг устига бензин сепиб, ёқиб юборган эди.

Сайтимизда аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Эски Яккабоғ қўрғончасида «Обод қишлоқ» дастури бўйича олиб борилаётган ишлар ва нотураржой иморатларининг бузилиши ва унга тадбиркорлар томонидан бўлаётган кескин норозилик бўйича суриштирув ва таҳлилий мақолалар эълон қилинган эди.

Бугун, 27 июль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев бўлаётган воқеалар билан яқиндан танишиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида Яккабоғ туманига келиб, «Эски Яккабоғ» қўрғончасига ташриф буюрган ва бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашган, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглаган, якунда тадбиркорнинг дўкони бузилмайдиган, моддий зарар қопланадиган бўлганди.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойдаги лагерларда уйғур аёллар зўрланяпти

Шарқий Туркистондаги Дабанченг лагеридаги ишлаган қозоқ миллатига мансуб киши томонидан ёзилган мактубда уйғурларнинг зўравонлик ва зўрликларга учраётгани айтилган. Бу ҳақда ...

Москвада украиналик аёл ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдирди

Москва шаҳрида Украина фуқароси ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Sputnikга таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда. Иллюстратив фото Қотиллик содир бўлган пайтда ...

Москвада ичида ўзбекистонлик аёлнинг жасади бўлган жомадон топилди

Москванинг Люблино туманида 31 август куни (баъзи манбаларда 1 сентябрь дейиляпти бир шубҳали жомадон аниқланган. Жомадонни очишса, ичидан бир ёш қизнинг жасади чиққан; ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400