ПУФАК

Саноқсиз ситилар, йилда бир марта мажлис ўтадиган ҳашаматли бинолар, зўрлаб тиқиштирилаётган турли “намунали” уйлар, бойларга аталган, лекин ҳалигача харидор топилмай бўм-бўш турган қасрнамо уйлар узра буюк бир пуфак шишиб келмоқдаки, бир-икки йил ичида пақ этиб ёрилиб кетиши муқаррар. Пуфакни ва шу баҳона ҳамённи шишираётган муттаҳамлар четга қочади, Алданган эл қолади, бўғзигача қарзга ботган мамлакат қолади. Кейин нима бўлишини ўйлашга юрагим бетламайди.

Эшитдимки, Роҳатдан нарироқда яна учта сити – Экосити, Этносити ва Киносити қуриларкан.Киночилар орзу қилган Киноакадемия ҳам ўша ерда бўларкан. “Ўзбекфильм” атрофида анҳорга туташ нечадир гектар бўш ер бор, студиянинг ўзида 2-3 та ҳайҳотдай павильон ҳам бор.Ўшаларни таъмирласа, тартибга келтирса бўлади-ку, деб ўйласангиз хато қиласиз. Унда Киносити бўлмай қолади. Хуллас, мутлақо янги Киносити қурамиз.

Лондон каби йирик шаҳарда биттагина сити бор, бор пул ўша ерда айланади, Нью-Йоркда – биргина Уолл Стрит, дунёнинг ярим пули ўша ерда. Токио, Франкфурт, Масков… уларда ҳам иш маркази, яъниким олди-берди қилинадиган жой – биттадан. Бизда Тошкент Сити, Олмазор Сити, Юнусобод Сити ва ҳоказо ситилар.

Мамлакатдаги ягона биржа дурустроқ ишламайди-ю, пойтахтнинг ўзида бешта, вилоятларда биттадан сити (иш маркази) қуришга киришдик. Одатда рўзғорни сал бутлаб олиб, кейин янги иморат қурилади. Лекин бу қоида бизга ярашмайди. Биз қурамиз. Янгидан янги, ўзи ҳам, сарфи ҳам катта биноларни қураверамиз.

Дарвоқе, куни кеча Қўқонда ҳам сити қурилади, деган хушхабарни эшитдик.

Ҳамма билади, аввалига мактабу коллеж қуриб пул ўғирладик.

Буюк шаҳарларимиз ва буюк боболаримизнинг номларини сотиб, нечадир мингу юз йилликларини нишонлаб пул ўғирладик.

Ғарибликда намуна бўладиган сонсиз уйлар қуриб пул ўғирладик.

Энди навбат ситиларга келди.

Саноқсиз ситилар, йилда бир марта мажлис ўтадиган ҳашаматли бинолар, зўрлаб тиқиштирилаётган турли “намунали” уйлар, бойларга аталган, лекин ҳалигача харидор топилмай бўм-бўш турган қасрнамо уйлар узра буюк бир пуфак шишиб келмоқдаки, бир-икки йил ичида пақ этиб ёрилиб кетиши муқаррар. Пуфакни ва шу баҳона ҳамённи шишираётган муттаҳамлар четга қочади, Алданган эл қолади, бўғзигача қарзга ботган мамлакат қолади. Кейин нима бўлишини ўйлашга юрагим бетламайди.

Мурод Муҳаммад Дўст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«тишинг борида тишлаб қол!» ёки газ таъминот идораси ходимларининг янги «ихтироси»

Шу йил 1 августдан аҳоли учун етказиб бериладиган суюлтирилган газнинг 1 килограмми учун 800 сўм нарх белгиланганидан кўпчилик яхши хабардор, албатта. Демак, фуқаро битта газ ...

Тўрткўлда  500 дан зиёд тадбиркор фаолиятини нега тўхтатмоқчи?

Тўрткўл деҳқон бозорига боришни аҳоли унчалик ҳам хуш кўрмайди. Нега деганда, бозор атрофидаги тартибсизликлар ҳар қандай кишининг таъбини хира қилади. Ушбу муаммо кўпдан ...

«ўзстандарт» агентлиги: пойтахт бозорларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ўйинчоқлар сотилмоқда

        “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400