Бу даражада кўчага одамларни чиқариб қўйиб, қураётган уйининг кимга кераги бор?!

Муяссар Раҳимова «Дарё»га берган интервьюсида ўз жонига қасд қилиш сабабини қуйидагича изоҳлади: «Яшашга кучим етмаяпти шекилли, чарчадим. Собиқ турмуш ўртоғим ‘Қизимни Россияга олиб кетиб қолар экан’, деб қизим учун зарур бўлган ҳужжат ишларини қилиб бермаяпти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олволган, ‘Қизни ташлаб, қаерга чиқиб кетсанг, кетавер’ деяпти. Болаларимдан айрилиб қолишдан қўряпман. Қолиб қололмаяпман, кетиб кетолмаяпман».

Унинг айтишича, дориларни ичиб, ўз жонига қасд қилган вақтда онаси келиб қолган. Тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетган ва бир кун кома ҳолатида бўлган. Шундан сўнг, Андижон шаҳар прокуратураси қасд қилиш ҳолатини ўрганиш бўйича суриштирув бошлаган.

«Андижон шаҳар прокуратурасидан ‘Нима сабабдан дори ичдингиз, нима учун ижара уйда ўтирибсиз каби масалаларга аниқлик киритиш учун сизни чақиртирамиз’, дейишди. Уларга вилоят ҳокимидан сўрасанглар, нимага ижара уйда ўтирганимни, нима учун кўчада қолганимни, шу аҳволга тушганимни айтади, дедим», — дея таъкидлади у.

Раҳимованинг Россияга кетиши ҳақида интернет-нашрларида хабар тарқалгандан сўнг, у ишлаган цехнинг кадрлар бўйича собиқ бўлим мудири Мавлуда исмли аёл ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари келиб, у ҳақида суриштирув олиб борган. У бу ишлардан қўрқаётганини билдирди: «Мавлуда опа уйимизга келиб, онамдан ‘Машинада кетасизларми ёки самолётдами, неча киши кетяпсизлар’ деб суриштирибди. У Андижон шаҳар уй-жой бўлимига бошлиқ бўлиб қолибди. Буларни ҳаммаси найранг. Мавлуда опани ҳамма ишда айблаб бўшатишди-ю, уй-жой бўлимига бошлиқ қилиб қўйилди. Онамга ‘бошланғич тўлов пули билан келинглар, навбатсиз уй олиб бераман, мени раҳбар қилиб қўйишди, энди ҳамма нарсанинг иложиси бор’, дебди. Улардан кейин маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳам келиб, ким қаёққа кетаётгани ҳақида сўрабди. Булар менга тўсиқ қўйиб, чиқариб юбормаслиги ҳам мумкин».

Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида Andijon City’ни қуриш режаси намойиш қилинган эди. Раҳимованинг айтишича, Andijon City тушадиган жойда унинг турмуш ўртоғи билан сотиб олган уйи бўлган ва у ерда болалари билан рўйхатда турган. Турмуш ўртоғи билан ажрашгач, у уйдан чиқиб кетишни истамаган. Лекин вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова «бир ҳафтада коттежга кўчириб қўяман», деб уйни бўшаттирган. Ҳозир ўша уй Andijon City қурилиши учун бузиб ташланган. Бузиб ташланган уй ўрнига ҳокимлик томонидан берилган коттежда Раҳимованинг собиқ эри шаръий никоҳдаги учинчи хотини билан яшаб келмоқда. Бу орада Раҳимова ҳокимлик вакиллари гапига ишониб уйсиз қолган.

«Ҳаммани қақшатиб, болаларни кўчага қўйиб қурилаётган Andijon City’нинг кимга кераги бор эди? Яшаб юрувдик, кичкина уй бўлса ҳам бошпанамиз бор эди. Бунақа ҳолатга тушган битта мен эмасман, қанчадан-қанча оилалар шунақа қийналиб юрибди. Чиройли уйлар берса ҳам, бу ношукрлик қиляпти, деб ўйларсизлар. Уйни бергани билан текинга бергани йўқ-ку. Бизнинг уйимизни бўшатиб олиб, кредитга уй таклиф қиляпти. Суммани кимдир тўлай олади, кимдадир имконият йўқ. Мендан олдин ҳам тўртта болали аёлга катта ваъдаларни бериб, уйдан чиқаришган экан. Бечора сарсон юрибди. Омборхонада яшаб юрувдиларинг, деб гапиришни билишади. Бу даражада кўчага одамларни чиқариб қўйиб, қураётган уйининг кимга кераги бор?!», — деди  Муяссар Раҳимова.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетиб, ағдарилди

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги «Чашмаиҳофизон» темирйўл станцияси яқинида 1 майга ўтар кечаси «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Деҳқонобод—Бойсун—Қумқўрғон» йўналишида ...

Ўзбекистонда 5g тармоғи қачон ишга туширилиши маълум қилинди

Мобиль алоқа операторлари 2025 йилга бориб Ўзбекистонда тижорат 5G тармоғини ишга туширади, дея ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри. Иллюстратив фото Бу ҳақда GSMA халқаро ...

Нафс маликалари

Шу йилнинг октябр ойи ўрталарида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида опа-сингил Гулбаҳор Мўминова(1971 йилда туғилган), Дилноза Мўъминова(1982йилда туғилган), Аҳмедова Дилобар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400