Баҳриддин Исомов Тошкентдаги 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилди

Яккабоғ туман ҳокимининг ўринбосарига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов Тошкентдаги 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов матбуот брифинги чоғида маълум қилди. 

21 июль куни Б.Исомов ЎзР ЖПКнинг 221-моддасига мувофиқ ҳибсга олинган эди. Келгуси куни у суд-психиатрия экспертизасидан ўтиш учун Тошкентга юборилган.

«Айни вақтда у биринчи тергов изоляторида. Ҳозирда у 15 кунлик карантинда. Тергов натижасида ҳаммаси аниқ бўлади», – деди Шамсуддинов.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни тадбиркор Баҳриддин Исомов олдиндан огоҳлантирмасдан ва товон пулини тўламасдан кредит маблағлари ҳисобига қурилган икки қаватли дўкон ва цех биносини бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосари устига бензин сепиб, ўт қўйиб юборган эди.

Шу куниёқ туман прокуратураси томонидан Исомовга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у тегишли процессуал тартибда ушланганди.

Ҳоким ўринбосари эса шифохонага ётқизилган, кейинроқ у ишдан олиниб, ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош кўтаргани учун “боши кесилган” тадбиркорлар

Бу бозордан ҳар куни давлатга қарийб 15 миллиард сўм топшириларди, бугун эса ҳеч вақо… 1,5 минг нафардан ортиқ одам меҳнат қилиб, оиласини боқарди, бугун эса улар иш излаш ...

Прокурорнинг ваъдасига ишониб ўзбекистонга қайтган қидирувдаги диндорлар аэропортда қўлга олинди

Ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар Тошкент аэропортида. 2018, 28 май. Беш йилдан буён қидирувда бўлган тошкентлик ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар қамалмаслиги ...

Россиялик денгизчилар ​9,5 тонна кокаин билан ҳибсга олинди

Кабо-Верде суди кемаси бортидан 9,5 тонна кокаин топилган 11 нафар россиялик денгизчини ҳибсга олди. Россиянинг Кабо-Вердедаги элчихонасининг хабар қилишича, тергов вақтида ...