Расмий статистика ростми ёки ёлғонми? Ёлғон статистикадан Ҳукумат ютқазадими ёки халқ?

1986 йил ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 18 487 минг кишини, Тошкент аҳолиси 2 083 минг кишини ташкил қилган экан. 2018 октябр ойига келиб Ўзбекистон аҳолиси 33 085, 2 минг киши бўлган бўлса, Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 2 485, 9 кишини ташкил қилган. 1986 йилдан бери Тошкент аҳолиси 32, 5 йил ичида атиги 400 минг га ошганини кўришимиз мумкин. Йилига Тошкент шаҳридаги аҳоли ўртача 12 минг кишига ошиб борган. Эътиборли жиҳати Тошкент шаҳри 32 йил ичида територия жиҳатидан анча кенгайган. 1983 йили 256 км кв бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 334 км кв га ошган. 1986 йилда Тошкент аҳолиси Ўзбекистон аҳолисининг 11, 2 % ташкил қилган бўлса, 2018 йил октябрига келиб Тошкент аҳолиси бутун Ўзбекистон аҳолисини 7, 5 % ташкил қилган. Аҳолини зичлиги 32 йил мобайнида ҳар бир кв км да 8, 1 мингдан 7, 4 мингга тушиб кетган.

Бундан чиқди Тошкент аҳолиси мустақиллик даврида ошмаган, балки Тошкент ҳудудининг майдони кенгайгани учун бироз ошганлигини кўриб турибмиз.

Энди ҳаётий статистикага қулоқ солайлик: Ўзбекистон аҳолиси ҳар милион кишига йилига 25минг табиий ўсиш бўлганини эътиборга олсак Тошкент аҳолиси йилига 40 – 50 минг кишига табиий ўсишини кўришимиз мумкин. Яъни 32 йил ичида камида 1, 5 милион кишига кўпайган бўлиши керак эди. Ундан ташқари миграция ҳисобига вилоятлардан аҳолини кириб келиши йилига 30 – 40 минг кишини ташкил қилади. Бу дегани 1200 минг одам қўшилиши керак эди.

Ундан ташқари ҳар куни 500 – 1000 мингдан ортиқ одам меҳмонга ёки яқин вилоятлардан ишлагани келади. Шунингдек таҳминан 700 – 800 минг киши вақтинча прописка билан яшайди. Бу маълумотлардан кўринадики Тошкент аҳолиси 5 – 5.5 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилиши керак !.

Хўш… Ҳукумат нима учун Тошкент шаҳри аҳолисини камайтирган ҳолда расмий маълумотнома бермоқда ?

Бизга маълумки ҳар қандай ҳукумат аҳоли ўсишида расмий статистикага асосланган ҳолда касалхона, поликлиникалар, мактаблар ва ҳакозолар бўлган ижтимоий объектлар қуришни режалаштиради.

Менга маълумки ҳукумат мустақиллик йилларида биронта ҳам касалхона Тошкент шаҳрида қурмаган. Туғруқхоналар ва поликлиникалар бармоқда санайдиган даражада кам қурилган, шунингдек мактаблар ва боғчалар сонини ҳам бу рўйхатга киритишимиз мумкин ( фақатгина бор нарсани қайтадан реконструкция қилинган). Шу туфайли Давлат касалхоналарида айниқса туғруқхоналарда койкалар сони етишмайди. Беморлар кўпинча каридорларда ётишга маҳкум. Шу билан бирга қабул бўлимларида беморлар врач қабуллига кириш учун соатлаб кутиш ҳоллари кўпайган. Тиббий анжомларни ( дори – дармон, тиббий анжомлар, врачлар ) доимо етишмаслиги нотўғри статистика оқибати деб биламан !.

Бизга маълумки, ҳар 13- 14 минг аҳолига ( расмий статистикага асосланиб ) битта тез тиббий ёрдам машинаси ажратилган. Аслида, 30 минг аҳолига битта машина тўғри келиши оқибатида тез тиббий ёрдамдаги кечикишлар 20 – 25 % ошиб кетмоқда.Натижада соатлаб тез тиббий ёрдам кутиш оқибатида уйда тез ёрдамини ололмай ўлганлар сони ошиб бормоқда !.

Шунингдек ишчи ўринларини кўпайтириш ва уй жой масаласи долзарблиги ҳам аҳолини Тошкент шаҳрида кескин ошганлигини кўрсатмоқда.

Менинг таклифим : Тошкент шаҳрида яшаётган аҳолини қанчалигини қайтадан кўриб чиқиб, аниқлаш ва шу асосида ижтимоий объектлар қуришни ва ижтимоий хизматларни ( тиббий, маориф ва ишчи ўринлари ) йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқиш керак !.

Муаллиф:Ҳусан Аташайхов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги 2019−2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ...

Мирзиёев пахта теримида мажбурий меҳнат қўлланилмаганини билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Конституцияси куни муносабати билан 7 декбарда сўзлаган нутқида Ўзбекистонда жорий йилги пахта теримида мажбурий меҳнат билан боғлиқ бирорта факт ...

Қирғизистон ва тожикистон чегарачилари ўртасида муштлашув бўлиб ўтди

ҚР Боткен вилояти Лайлак туманида Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида муштлашув бўлиб ўтди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400