От кишнаган оқшом (қисса) 56-қисм

56

Кечқурун телевизорга қараб ўтириб эдим, Рихсиев келди. Болишни буклаб ёнбошлади, дамини узун олди.
— Радиоузел орқали ўқиган докладимни эшитдингизми, ўртоқ Қурбонов? — деди.
— Йўқ, қачон ўқидингиз?
— Ана холос, ҳозиргина ўқидим-ку. Йигирма минут, қирқ секунд!
— Мен телевизорга қараб қолибман. Нима деб ўқидингиз?
— Халқаро аҳвол хусусида!
— Ҳа-а, оламда нима гап экан?
— Аҳа, халқаро аҳвол чатоқ, ўртоқ Қурбонов, жуда чатоқ. Вазият тобора кескинлашиб бораяпти. НАТО мамлакатлари Европада қанотли ракета жойлаштираяпти. Салвадорда қонли жанг бўлаяпти, Никарагуада вазият тобора мураккаблашаяпти, Фаластин халқининг аҳволи аянчли. Аҳа, ҳаммасига АҚШ империалистлари айбдор, ўртоқ Қурбонов. Империализм провокатсия билан шуғулланаяпти. Аҳа, масалан, АҚШ империалистлари Полша давлатида диверсия-провакатсия ташкил қилди. Халқни мафкуравий заҳарлади, аҳа. Полшада сотсиалистик жамиятни қўпориб ташламоқчи бўлди. Лекин империалистларнинг ёвуз планлари фош бўлди. Полша Бирлашган Ишчи партияси сотсиализмни ҳимоя қилди…
Гапнинг бировига-да тушунмадим. Телевизорга қараб, ҳа-ҳа, деб ўтирдим.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрта қайтган турналар (қисса)-10

Бир куни опа отхонага келди. Районга кетаётган йўловчи аравага отларни қўшгунларича кутиб турди. У ҳамон ўша дағал жундан тўқилган шол рўмолда, кексайиб қолган, ёлғиз, ...

Мeҳробдан чаён-дўстлиқ “каромати”

Эрталаб  хоннинг  ҳарамдан  чиқиш  вақти  яқинлашқан,  салом  ва  истиқбол  учун  хослардан саккиз-тўққузи йиғилған эдилар. Шу кутиш асноси эшикда ҳовлиқиб Султонали кўринди. ...

Мeҳробдан чаён-хайрул-умури авсатуҳо

Деҳқон "озғина бер" деб тилангучига нима беришини билмаган ҳолда йўлакдан чиқиб кетди. Махдум  терлаган,  довдираган  йўсунда Анвар  билан  ичкарига  юрди.  Бир оз  сўзсиз  ...