Ўзбекистонда иситиш тизими ва иссиқ сув нархи ҳам ошади

Тошкентда жорий йилнинг 15 августидан иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ошади. “Тошиссиққуввати” корхонаси хабарига кўра, аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1 772 сўмгача оширилади.

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 20 470 сўмни ташкил этади, ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 5 242 сўм этиб белгиланди. Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 15 228 сўмни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 15 августдан бензин, дизель ёқилғиси, табиий газ истеъмоли ва электр энергияси учун нарх ва тарифлар ошгани ҳақида хабар қилинган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда туҳум танқислиги кузатилмоқда

Ашхабодда товуқ туҳуми етишмаслиги яна кузатилмоқда. Давлатга қарашли дўконлар туҳумни чекланган миқдорда тонги вақтлардагина сотмоқда. Туҳум учун навбатда турганлар ...

Гўшт, гуруч, ёғ ва картошканинг энг қиммати қайси вилоятларда экани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси вилоят марказий деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот ...

Учтепа туманида ўз отасини уриб ўлдирди

2019 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасини турли жойларига қўллари ...