Меҳнат муҳожирлари ҳар йили Ўзбекистонга 5 миллиард доллар юбормоқда

1 август куни Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили» мавзусига бағишланган навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳам чиқиш қилди.

«Бугунги кунда 2 миллион 600 мингга яқин фуқароларимиз чет элда меҳнат қилмоқда. Шундан 83 фоизи, яъни 2 миллиондан ортиқ фуқаролар Россияга тўғри келади.

Ҳар йили меҳнат муҳожирларимиз томонидан 5 миллиард АҚШ долларига яқин маблағ мамлакатга юборилмоқда. Бу ҳар қандай экспорт тармоғидан кўп дегани.

Биз ички ишлар вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда биргина Россиянинг ўзидан 1314 нафар фуқароларимизни вақтинча ушлаб туриш жойларидан қайтариб олиб келдик. 12774 нафар фуқароларимизга Россияда консультация бериш орқали 296 минг АҚШ долларига тенг маблағни тиклаб бердик. 164 мингта имтиёзли нархларда фуқароларга самолёт, поезд чипталари олиб бердик», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Ушбу сессияда одам савдоси бўйича ўз ваколат доирасида Олий суд раиси Козимжон Комилов ҳам бир неча рақамлар ва маълумотлар тақдим этди.

«Одам савдоси бўйича жиноий ишлар миқдори пасаймоқда. 2017 йилда бу кўрсаткич 401 нафар, 2018 йилда 234 нафар, бу йилги 6 ойлик ичида 70та бундай ишлар тақдим этилган. Бу 70та жиноий ишнинг 55тасини аёллар содир этган. Шунингдек, 70 фоиз ишларда жабрланувчилар ҳам аёллардир», дейди Олий суд раиси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон билан савдо айланмаси энг юқори бўлган 10 та давлат

2019 йилнинг январь-июнь ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 793, 5 млн. долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар ...

Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ...

Тошкент  бизнес учун энг яхши шаҳарлар рейтингида олма-ота, бишкек ва душанбедан ҳам орқада экан

      Forbes журналининг Россия нашри россияликлар учун бизнес юритиш бўйича энг қулай бўлган собиқ совет иттифоқи шаҳарлари рейтингини эълон қилди. ...