Мурод Муҳаммад Дўст билан суҳбатни чоп этган газета бош муҳаррири ишдан олинди

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири Ўктам Мирзаёр ишдан олинибди. Minbar манбасига кўра, Ўктам Мирзаёр газетанинг янги сонида ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст билан суҳбатни чоп қилгани учун лавозимидан бўшатилган.

Суҳбатда Мурод Муҳаммад Дўст Ислом Каримов даврини эслаган, ўзининг амалдорлик йилларида қилган ишларини гапириб берган.

Ўктам Мирзаёр “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррирлигига 2018 йилнинг апрел ойида тайинланган. Унгача “Ҳуррият” газетасида бош муҳаррир вазифасини бажарган.

Тахмин қилинишича, ушбу ҳолатга Мурод Муҳаммад Дўстнинг яқинда ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган ситилар ҳақидаги мақоласи сабаб бўлиши ҳам мумкин.

“Саноқсиз ситилар, йилда бир марта мажлис ўтадиган ҳашаматли бинолар, зўрлаб тиқиштирилаётган турли “намунали” уйлар, бойларга аталган, лекин ҳалигача харидор топилмай бўм-бўш турган қасрнамо уйлар узра буюк бир пуфак шишиб келмоқдаки, бир-икки йил ичида пақ этиб ёрилиб кетиши муқаррар. Пуфакни ва шу баҳона ҳамённи шишираётган муттаҳамлар четга қочади, алданган эл қолади, бўғзигача қарзга ботган мамлакат қолади. Кейин нима бўлишини ўйлашга юрагим бетламайди”, – деган Мурод Муҳаммад Дўст.

Мурод Муҳаммад Дўстга қарши информацион кампанияга Канадада яшовчи журналист Исмат Хушев ҳам чоршанба куни қўшилган. Ҳукуматдаги баъзи гуруҳларга яқинлигини рўкач қилишни хуш кўрадиган Хушев жонли эфирда Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котибини “снос”лар масаласида одамларни тинчлантириш ўрнига норозилигини кучайтиришда айблади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иибб ходимлари ўз истакларига ўзлари қарши чиқишяпти

Тошкент вилоятида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида 41 қоидабузарлик аниқланган. Жумладан, 13 ҳолатда автомобилга ўрнатилган газ баллонининг муддати ўтган, 7 ...

Эрондаги норозиликнинг бешинчи куни

«Эронда ижтимоий, иқтисодий аҳволларга нисбатан норозилик намойишлари бошланиб, ҳукумат бошқарувига қарши шиор билан чиққан бир қанча инсонлар вафот этган. Норозилик акцияси ...

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400