Бу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари бир қатор ўртоқлик ўйнларида иштирок этмоқда. 26 июль – 1 август кунлари Тожикистонда Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси чемпионати ўтказилди. Унда ўсмирлар жамоаси 2-ўринни эгаллади.
20-26 август кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида «Star Way» номли Валентин Иванов хотира турнири ўтказилади. Унда Ўзбекистон U16 жамоаси Туркия, Сербия, ва Россия ўсмирлар жамоалари билан курашади.
«Star Way» номли Валентин Иванов хотира турнири
21 август (17:00)
Туркия U16 – Ўзбекистон U16
23 август (17:00)
Ўзбекистон U16 – Сербия U16
25 август (20:00)
Россия U16 – Ўзбекистон U16
Ўйинлар Москвадаги «Чертаново» аренасида бўлиб ўтади.