Тошкент вилояти ҳокими бўлган Ғуломжон Ибрагимов завод директори бўлди

Бош вазир ўринбосари ҳамда Тошкент вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган Ғуломжон Ибрагимов «Биринчи Резинотехника Заводи» МЧЖ директори этиб тайинланди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Ғуломжон Ибрагимов вилоят раҳбари лавозимида 2017 йилнинг октябрида пахта ҳосилини қўшиб ёзгани учун ишдан олинган Шукрулло Бобоев ўрнида иш бошлаганди. У 2018 йилнинг январида Тошкент вилояти ҳокими лавозимига расман тайинланган.

Ибрагимов 1958 йил Тошкент вилоятининг Пискент туманида таваллуд топган. 1980 йилда Тошкент политехника институтини, 2003 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий ишбилармонлик мактабини тамомлаган.

Анча йиллар давомида Олмалиқ кимё заводида меҳнат қилган, 2004—2010 йилларда «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси сифатида фаолият кўрсатган. 2010 йилдан Ўзбекистон ҳукумати таркибида бош вазир ўринбосари сифатида ишлаган.

Маълумот учун, Ангренда жойлашган шиналар ишлаб чиқариш заводи Ўзбекистон Президентининг 2014 йилдаги тегишли қарорига мувофиқ, қуриб, битказилган. 2018 йил июлдан бошлаб, кўп турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ

Олмаотадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар Uzbekistan Airways рейслари орқали ватанга қайтарилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ...

Журналистнинг муаммоларни ёритиши жиноятми?

Тўғрисўзликка ошуфталигим ва ҳақ сўзга ташналигим мени журналистика соҳасида фаолият юритишимга олиб келди. Бу соҳада илк фаолиятимни “Бирдамлик” ХДПнинг “Мулкдор” сайтида ...

Мариуполдан тинч аҳолини олиб чиқиб қетишнинг иложи йўқлиги айтилмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Москва билан кенг қамровли тинчлик музокараларини ўтказишга умиди йўқлигини 29-апрелда маълум қилди.  Аввалроқ порт шаҳардан мингга яқин ...