Шуҳрат Ғаниев Риштон халқидан узр сўраб, жуда катта айби борлигини тан олди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон туманига бориб, маҳаллий аҳоли билан учрашди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Учрашув давомида вилоят ҳокими туманда олиб борилган бузилиш ишларида йўл қўйилган хатолар учун кечирим сўраган.

—Очиғини айтаман, бу хато бўлди. Бунда аввало вилоят ҳокими сифатида мени жуда катта айбим бор. Бундай хатолар Ўзбекистон шаънига, хусусан, шундай улкан бунёдкорлик ишларини олиб бораётган давлат раҳбари шаънига путур етказмаслиги керак. Сизлар билан қўпол муомалада бўлинган бўлса, бунинг учун шахсан ўзим таъзим қилиб, узр сўрайман. Лозим топсаларинг, кечиринглар.

Тошлоқ тумани аҳлини ҳақорат қилгани билан танилган Ғаниевнинг таъкидлашича, «Ўзбекистон фуқаросини камситишга ҳеч кимга ваколат берилмаган».

Вилоят ҳокими «снос»лар масаласида хатоларга йўл қўйгани учун вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи, Риштон туман ҳокими, унинг икки ўринбосари, кадастр, солиқ идораси масъуллари ишдан олинганини маълум қилган. Ҳозирда бузилаётган марказий деҳқон бозори ҳудуди аввалги 25 сотих ўрнига 2 гектарга етгани, савдо нуқталари сони эса 140 та ўрнига 250 тага бориши, бозор яқинида халқаро автовокзал қурилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида жойлардаги бузилиш ишларида зўравонлик сиёсатини қоралаган ва бунга йўл қўйган ҳокимлар, хусусан, Шуҳрат Ғаниевнинг ҳаракатларини хиёнат сифатида баҳолаганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зулм дарахтининг баргига эмас илдизига болта уриш керак

Сўнги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқда фаол бўлган диний фаолларнинг ҳибсга олиниши баъзи мулоҳазаларни билдиришга мажбур қилди. Иккита масалани гапирмоқчиман.  ...

Еримизни тортиб олиб тўйхона қурди

Бекобод туман ҳокимлиги зиммасига Бекобод тумани "Алишер Навоий" қишлоқ фуқаролар йиғинида 2000,0 кв/метр ер майдонида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 128,62 кв/метрдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400