Блогер Хушнуд Худойбердиев Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан жорий йил 3 август куни имзоланган шошилинч хабарномага эътибор қаратган.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қилган ишини қаранг.
2 августда Президент ёниб-куйиб, қайғуриб, жон куйдириб селектор қилди, бу кишим эса 3 август куни ҳаммани мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳақида ШОШИЛИНЧ ТОПШИРИҚ берибди. Мақсад – Президентга ишлар жадал кетаётганлиги ҳақида кўрсатиладиган видеони чиройли чиқариш учун экан.
Товба, буларга ҳақиқатдан мутлақо фарқи йўқ экан, на Конституция, на қонун, на Президент гаплари таъсир қилади.
Қойил, шунчаки қойил! Юрак ҳам нақ китнинг юраги экан!
Гап йўқ, Шуҳрат ака!