Шерзод Кудбиев:Автобусга солиб, супуришга олиб кетиш – бу ҳашар эмас, балки мажбурий меҳнатдир

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳашар ва мажбурий меҳнат ҳақида ўз фикрини айтиб берди.

“Ҳашар халқимизнинг қадимий урф-одатларидан ҳисобланади. Қўни-қўшни, қариндошлар ёки бир маҳалла аҳлининг уй қуриш, боғ барпо этиш ёки кўча-кўйни тартибга солиш учун бирлашиш амалиёти халқимиз маданиятининг бир қисми саналади. Ҳашар – ҳар доим байрам, ўзаро кўмаклашиш, қийинчиликлар қаршисида жипслашиш ва биргаликда уларни енгиб ўтишидир.

Лекин, масалан, эрта тонгдан шифохона ёки мактаб ходимларини уларнинг розилигини сўрамасдан автобусга солиб, автойўллар бўйидаги ҳудудларни супуришга олиб кетиш – бу ҳашар эмас, балки мажбурий меҳнатдир. Ундан ҳам ёмони бу каби “ҳашарлар”да қатнанишдан бош тортгани учун ходимларга нисбатан ишдан бўшатиш даражасигача интизомий чоралар кўрилишидир.

Ҳашар ва мажбурий меҳнат ўртасидаги фарқни аниқ тушуниб олиш жоиз. Ҳашар – ўзаро ихтиёрий кўмаклашиш ва байрамдир. Мажбурий меҳнат – бирор жазо қўллаш таҳдиди остида иш бажаришдир”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада юртдошларимиз учун патент нархи яна ошди

2019 йил 1 январ ҳолатига кўра, мигрантлар учун патент тўлови нархи 4,5 мингдан 5 минг рублга қадар оширилади, деб ёзмоқда “Спутник” нашри. Фото:Финмаркет Тегишли тузатишлар ...

Эркак ўқитувчилар нега мактабни тарк этди?

Фарида Хайрулла қизининг «Xabar.uz» сайтида чиққан «Хавотир» деган мақоласиниқизиқиб ўқидим. Мен таълим соҳаси билан умуман алоқаси йўқ одамман. Ҳозирги кунда эркак ...

Андижонда «сабзи-арчди» маросимидаги жанжал жанозага уланиб кетди

2019 йил 7 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбли деб топилган А.С.га (эркак ...