Бекободда мактаб ўқувчиси икки нафар тенгдошига пичоқлаб қўйди

2019 йил 5 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Бекобод шаҳрида яшовчи 9-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли И.А. Бекобод туманида Навоий МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Шова маҳалласида яшовчи, 40-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли Д.Т.нинг қорин қисмига ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган, Бекобод шаҳри Беруний кўчасида яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 15 ёшли Д.А.нинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Д.Т. ва Д.А.лар касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада  ўлдирилган тўрт нафар тожикнинг жасади ватанига етказилди

Россия қуролли кучлари сафида Украинадаги жангларда қатнашиб, ҳалок бўлган тўрт нафар Тожикистон фуқаросининг жасади ватанига қайтарилди. 50 ёшли Саидакбар Саидов ўзи туғилиб ...

Бмт: хитойда чиндан ҳам одамларнинг ичак-чавоғини олишган

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсон ҳуқуқларига ғамхўрлик қилди ва узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган крипипастани тасдиқлади. Хитойда ҳақиқатан ҳам одамларни ичак-чавоғини ...

Украинада экин майдонлари камайди

Европа Иттифоқи озиқ-овқат инқирозида Кремлни айбламоқда. Дипломатия раҳбари Жосеп Боррелнинг айтишича, россиялик ҳарбийлар сақланган дон захираларини йўқ қилмоқда ва юк ...