Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлар жариманинг 70 фозини тўласа, қолганидан озод бўлади

Ҳуқуқбузар жарима солиш ҳақида қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербоев маълум қилди.

Бугун қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди.

Кодексга янги киритилаётган 332-1 моддага кўра:

маъмурий жарима суд томонидан тайинланганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят берилган ёки протест берилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда ушбу тартиб қўлланилмайди.

Ўтган даврда Ички ишлар органлари томонидан солинган жарималарнинг ихтиёрий равишда тўлангани кўрсаткичлари баланд эмаслиги маълум бўлди. Бу кўрсаткич 2017 йилда 43 фоизни, 2018 йилда эса 55 фоизни ташкил этган.

Хорижий мамлакатлар қонунчилигида (Англия, Франция, Испания, Италия, Россия, Қозоғистон каби) ҳуқуқбузар жариманинг 70 ёки 50 фоизини қонунчиликда белгиланган муддатда (жойнинг ўзида ёки 7, 15, 20 ёхуд 21 кунда) тўласа, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.

Ёдда тутиш керакки, ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради ҳамда мазкур қонун кучга киргандан сўнг чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларга тадбиқ этилади.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни тўлаш масаласи фуқароларни нисбатан кўпроқ безовта қилишини инобатга олиб, камералар билан боғлиқ жараёнда муаммолар келиб чиқмаслиги учун лойиҳа устида кўпроқ тортишишга тўғри келди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лола тилляева-каримованинг навбатдаги даҳмазаси

Отаси Хэллоуин байрамини нишонлашни таъқиқлаб кетган бўлса-да, ёлланма киллер сифатида кийиниб олиб, шов-шувли байрамни нишонлаган Лола Каримова юртдошлари ўртасида ...

Xabarlar: o’zbekistonda 2700 mahkum avf qilindi; eshshak go’shti qo’shilgan kolbasa va boshqa xabarlar

Аъзам турғунов: “мен жиноятчи эмасман”

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига! Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165 моддаси 3 қисми “а”    банди билан айбланиб, 10 йил муддатга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400