Нукусда уюштирилган намойишни ўрганиш учун Элмира Боситхонова Қорақалпоғистонга кетди

Шу йил 5 август куни www.asiaterra.info сайтининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида — Иван Савицкий номидаги музей рўпарасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тилеўбийке Ульдашева ҳамда Перизат Бегжанова бугунги тизимдан, Қорақалпоғистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан норози бўлиб келишилмаган намойишга чиққани ва бунинг ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларга ҳамда пикетни тасвирга олмоқчи бўлган бошқа фуқароларга нисбатан босим ишлатилгани ҳақида хабар жойлаштирилди.

Натижада қисқа вақт мобайнида ижтимоий тармоқда “В Нукусе на площади Свободы разогнали акцию протеста” сарлавҳали мазкур мақола қаҳрамонларига ачиниш ва уларни ёқловчи, мамлакат раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси шаънига доғ туширувчи 25 та изоҳ ва 125 та лайк ҳамда дизлайк қолдирилган.

Ушбу хабар 200 га яқин интернет фойдаланувчиси томонидан улашилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова воқеани жойига чиқиб ўрганиш ва бу аёлларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, муаммоларига ҳудуддаги раҳбарлар билан биргаликда ечим излаш мақсадида 7 август куни Қорақалпоғистон Республикасига боради. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати учрашув юзасидан батафсил хабар берилиши ҳақида маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Покистонда ўқитувчи яратганни ҳақорат қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Покистон суди ҳинду ўқитувчисини Яратганни ҳақорат қилди, деган айблов билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди ва 300 доллар жаримага тўлашни мажбуриятини юклади. Наутан Лал ...

Фарғонада коллеж ўқувчиси мактаб ўқувчисини пичоқлади

Коллежнинг 3-босқич ўқувчиси ўрта умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчисини пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ нинг матбуот ҳизмати маълум қилди. Иллюстратив фото 2019 йил 28 февраль ...

Қозоғистонлик энг бадавлат шахснинг бойлиги аҳолини атиги 33 кун боқишга етади

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, энг бадавлат фуқаролар ўзларининг ҳукуматларини қанчалик узоқ муддат молиялаштира олади, деган саволга жавоб излади. Янги кўрсаткич ...