Алмазбек Атамбаев қўлга олинди, бироқ Бишкек нотинчлигича қолмоқда

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси бугун, 8-августда соат 16 ларда қайта бошланган. Милиция темир дарвозани маҳсус техника билан сузиб кириб, Атамбаевнинг тарафдорларини қароргоҳдан ташқарига чиқарган. Улар баланд унли, кўздан ёш оқизувчи воситаларни қўлланишганини Қирғизистон ОАВлари ёзмоқда.  

Қирғизистонни 2011-2017-йиллар давомида бошқарган Алмазбек Атамбаевнинг 2013-йилда қонундаги ўғри Азиз Батукаевни қамоқдан  озод қилишда қўли борлиги айтилиб, милицияга уч маротаба чақирилган. Бироқ у терговга боришдан бош тортган.

“24 кж” ахборот агентлигининг маълум қилишича ҳозирда Атамбаев тарафдорлари милиция билан жанжал қилмоқда. Бошқа баъзи бир маълумотларда Атамбаев тарафдорлари Бишкек томон йўлга чиққан, улар ўз лидерларини қутқариш учун келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«қўқон – 1912»:  йиллик мавсумдаги илк мағлубият…

   Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги «Шарқ» минтақаси пешқадамларидан бири ҳисобланган Қўқоннинг «Қўқон-1912» футбол клуби 2014 йилги мавсум расмий учрашувларида илк ...

Ўзбекистон орқали транзитни амалга ошириш осонлашди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сон қарори билан Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ўтишга доир айрим қоидаларга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда ...

Gm uzbekistan автомобиллар экспортини қирғизистонга қайта йўлга қўйди

Жорий йилнинг 22 апрелидан бошлаб GM Uzbekistan АЖ автомобилларини Қирғизистон Республикасига экспорт қила бошлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. Бугунги кунгача компания ...