Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қирғизистонга ташриф буюрди. Унинг ташрифи собиқ қирғиз лидери Алмазбек Атамбаевнинг қўлга олиниши фонида рўй берди. Бу ҳақда “Жаҳон.уз” ёзади.
Медведев Қирғизистонга Евроосиё ҳукуматлараро йиғилишида қатнашиш учун келган. Йиғилиш 9 августда бўлиб ўтади.
Шунингдек, Россия бош вазири президент Жээнбеков билан ҳам учрашади.
Медведев Атамбаевнинг қўлга олишиш масаласига Қирғизистоннинг ички муаммоси дея муносабат билдирган. Мазкур воқеалар Евроосиё иқтисодий иттифоқи ишларига ҳалал бермаслигини тилаган.