Тошкентда маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолган фуқаро ёниб кетди

10 август куни Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлик бошқармаси маълумот берди.

Ёнғин соат 19:34 да, Яшнобод тумани, М.Риёзий мавзеси 18-уй 60-хонадонда юз берган. Ёнғинда 20 кв. метр майдонида уй жиҳозлари ёнган, хонадоннинг 30 кв метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:42 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:01 да ўчирилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро халок бўлган.

Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мибга ишга киритишни ваъда қилган миб ходими қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат ...

Ўзбекистонда иш ҳақи, стипендия ва пенсияларни индексация қилишга 3,4 трлн сўм ажратилади

Иш ҳақлари, стипендиялар, пенсия ва нафақаларни индексация қилиш учун давлат бюджети ва Пенсия жамғармасидан 3,474 трлн сўм ажратилади. Бу ҳақда 15 июль куни бўлиб ўтган ...

Икки нафар ўзбекистонлик ноқонуний тарзда қадимий олтин тангаларни сотишга уринди

Ўзбекистон Марказий банкининг мутахассислари тангаларнинг 1898–1903 йилларга мансублигини аниқлади. Қашқадарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари қадимий буюмларни ...