Хивада бир неча уйлар ёнди

2019 йилнинг 11 август куни соат 14:05 да Хива шаҳар “Сангар” МФЙ Элобод кўчасидаги 9, 11 ва 7-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган, деб Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси ёзмоқда.

Хабар асосида воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 14:20 да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:50 да қуршаб олинган ва 15:22 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 9-уйнинг 160 кв.м. майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ҳамда 11-уйнинг 40 кв.м. майдонда ва 7-уйнинг 20 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг 450 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ёнғинни қўшни уйларга тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаган ёки ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркия аҳолиси 84 миллион 680 мингдан ошди

Туркия аҳолиси 2021-йилда ўтган 2020-йилга нисбатан 1 миллион 65 минг 911 кишига ортиб, 84 миллион 680 минг 273 кишига етди. Туркия Статистика ташкилоти "Манзилга асосланган ...

Дунё мамлакатлари уруш натижасида очарчиликдан азият чекади

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури сайтида маълум қилинди. Россия-Украина уруши сабабли юзага келган озиқ-овқат инқирози натижасида дунё ...

Ҳиндистонликлар ўзбекистонда фильм ва клиплар олади

"Ўзбеккино" агентлиги Ҳиндистоннинг "3rd Rock multimedia" продюсерлик компанияси ўз клипларини Ўзбекистонда суратга олиши ҳақида хабар қилди. (more…)