Тошкент шаҳар прокуратураси атрофидаги панжаралар олиб ташланди

Тошкент шаҳар прокуратураси маҳкамаси биносининг олди томонидаги темир панжаралар ҳамда кириш қисмидаги металл изловчи ускуна олиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб “Jahon.uz” маълум қилди. 

Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари прокуратураларида фуқароларга қулай шароит яратиш учун асосий бинолар фойесида салқин ва махсус жиҳозланган кутиш ҳамда қабул қилиш хоналари ташкил этилди, кириш қисмидан эса металл изловчи ускуналар олиб ташланди. Шайхонтоҳур тумани прокуратураси биносида “она ва бола” хонаси ташкил қилинди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳар прокуратураси органлари фаолиятини “намунавий тизим”га айлантириш ҳақидаги топшириғи ижросини таьминлашга қаратилган чора тадбирлар Дастури ишлаб чиқилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаслиқда намоз ўқиш учун шароит бормиди?

Президент қарори билан ёпилган Жаслиқ қамоқхонасида диний амалларни бажариш учун шароит бормиди? Бу саволга ИИВ Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармаси бўлим бошлиғи ...

Президент томонидан тақдирланган ойбек холбоев фуқароларни пахта теримига мажбуран жалб этгани аниқланди

Хоразм вилоятининг Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев фуқароларни пахта теримига мажбурий тарзда жалб этгани тўғрисида хабар тарқалди, деб ёзмоқда Меҳнат вазирлиги матбуот ...

Чортоқ тумани ҳокимига чорвачилик бегона соҳами?

Ўзбекистонда чорвачилик изчил ривожланиб, кенгайиб бормоқда. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва аҳолининг бу машғулот билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилиб, мазкур ...