Андижон вилоятида икки автомобиль ёниб кетди

Бугун, 12 август куни соат 12:40 да Андижон вилояти Улуғнор тумани Сариқсув МФЙ ҳудудида жойлашган “Виктория газ сервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг 6-колонкасида ёнғин чиққан. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Газ тўлдираётган 2 та автомобиль олов ичида қолиб, бутунлай ёниб кетган.

Ёнғин оқибатида шохобчада газ тўлдираётган фуқаро Х.Х.га тегишли “Дамас” русумли автомобилида ёнғин содир бўлган. Аланга унинг орқасида, навбатда турган фуқаро Ж.Ғ.га тегишли “Дамас” русумли автомобилига ўтиб кетиши сабаб иккала машина тўлиқ ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига етиб боргач соат 13:00 да олов тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни кенг майдонга тарқалиб кетишининг олди олинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда иссиқ сув нархи яна ошади

Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Тошкентда «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ...

Туркия бесоқолбоз тожикни юртига депортация қилди

Туркия ҳукумати Истанбулдаги кўнгилочар марказлардан бирида ишлаган бесоқолбоз тожикни ўз юртига жўнатиб юборди. Депортация тўғрисидаги қарор ёш йигитнинг қонида ОИВ ...

Шуҳрат ғаниев шифохонадан яктак кийган беморни ҳайдаб юборди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Бу овоз вилоят ҳокими Шуҳрат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400