Газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратонни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди

Ширин газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратон касалликлари ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда the BMJга таяниб “Кун.уз” нашри ёзмоқда.

Олимлар 107 минг кишининг соғлиғи тўғрисида маълумотлардан фойдаланилган тажриба давомида шундай хулосага келишди.

Таъкидланишича, қадоқланган шарбатлар ва лимонадлар инсон саломатлигига катта зарар етказади. Ичимликлар таркибидаги шакарнинг катта миқдори, хусусан, кўкрак саратони пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, улар семизлик, диабет ва юрак-қон томир касалликларига олиб келиши эҳтимолга яқин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, асосий хавф газланган ичимликларга қўшиладиган сунъий моддаларга алоқадордир. Улар ичак микробиотасини ўзгартиради ва глюкозани қабул қилмасликнинг ривожланишига олиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мажбурий меҳнатга сафарбарлик бошланди

Мамлакатимиздаги деярли барча вилоятларда пахта мавсуми бошланди. Менимча, вазирлару ҳокимларнинг ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларининг "бу йилги пахта мавсумида бюджет ...

Пайариқдаги бу бино омборхона эмас. унда 35 нафар ўқувчи таҳсил олади (фото)

Пайариқ туманидаги 34-умумтаълим мактаби филиалини илк бор кўрган киши омборхона билан адаштириши аниқ. Бу ҳақда «Зарафшон» ҳикоя қилмоқда. (more…)

Шотландия мустақилликни эълон қилиш референдумига тайёрлана бошлади

Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стёрджен Эдинбург сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бирлашган Қиролликдан мустақилликни эълон қилиш референдумига тайёргарликни ...