Болаларни неча ёшдан бошлаб китоб ўқишга жалб қилиш керак?

Олимлар томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларига кўра, ота-она ўз фарзандининг олти ойлик вақтидан бошлаб унда билим кўникмалари ва яхши хотирани шакллантириши мумкин. Бунинг учун шунчаки болаларга китоб ўқиб бериш кифоя. “Ортодокс” тиббий порталида шу мазмундаги мақола тақдим этилди.

Мутахассислар тўрт йил давом этган тажрибалар мобайнида 250 нафар бола ва уларнинг оналарини кузатишган – болаларнинг янги сўзларни эслаб қолиши, кейинроқ эса уларнинг билим кўникмалари ва ўқиш техникасига оид хусусиятлари текшириб борилган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ота-она  фарзандининг эрта болалик чоғиданоқ у билан шуғулланса –  унга китоблар ўқиб берса, ўқилган асарни муҳокама қилса, суратларни биргаликда томоша қилиб, китобни болага ишониб топширса – бу боланинг нутқи равон, хотираси эса мустаҳкам бўлишига пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, бундай машғулотлар болага мактабдаги ўқув дарсликларини яхши ўзлаштириш, ўз фикрини тўғри ифодалай билиш ва тенгдошлари билан осон тил топишишга ёрдам беради.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тўй, ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар тартибга солинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, ...

Бағрикенгликнинг сарҳади борми, чегараси қаерда?

Миллатимизнинг ғурур ва ифтихорига айланиб улгурган мустақиллик байрамида янграётган ажнабий тилдаги операга ва унинг учун муҳташам залда чалинган қарсакларга ҳамда (ҳар ...

Бошқирдистонда 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда SterlitamakTime.Ru хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Хабарда айтилишича, фуқаро ...