Бугундан бошлаб Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи 16,7 фоизга ошади

15 августдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода йўлкира нархи 1400 сўмни ташкил этади. Агар фоизда ҳисобланса, йўлкира ҳақи 16,7 фоизга ошади. Ойлик йўлкира карточкаларининг нархи ўзгармайди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги автобус ва метрода йўлкира ҳақини 16,7 фоизга ошириш ҳамда уни ҳар бир сафар учун 1400 сўм миқдорида белгилаш ҳақида таклиф киритган. Бунда ойлик йўл карточкалари нархини ҳозирги даражада сақлаб қолиш тўғрисидаги қарорга келинган.

Иш ҳақининг ошиши ва ёқилғи ҳамда эҳтиёт қисмлари нархларининг кўтарилиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва шаҳар транспортида йўқотишларни камайтириш бўйича маълумотларнинг таҳлили натижасида Молия вазирлиги таклиф этилган тарифларни тасдиқлади.

15 августгача йўлкира ҳақи 1200 сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу тариф 2016 йил апрель ойида ўрнатилган, ўшанда ҳам йўлкира нархи 200 сўмга кўтарилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йигирма биринчи аср миграция асри ёки инсонлардан иборат уммонлар

Ҳозирда дунё бўйлаб деярли 260 миллион нафарга яқин муҳожирлар бор. БМТ маълумотларига қараганда улар сони 2000 йилга нисбатан 49 фоизга ортган. Ўзбекистонлик муҳожирлар энг ...

Тайлоқ туман ииб инспектори 60 минг доллар пора олганлиги сабаб узоқ муддатга қамоққа йўл олди

Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида 60 минг доллар пора билан қўлга тушган Тайлоқ туман ИИБ инспекторининг жиноий ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ...

Урганчдаги норозиликлар ортидан шаҳар ҳокими шуҳрат абдуллаевга ҳайфсан берилди

Бош вазир Абдулла Арипов раислигида снос масаласида ўтказилган йиғилишда Урганч шаҳри ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ва шаҳар прокурори Давлатовга йўл қўйган хатолари учун ҳайфсан ...