От кишнаган оқшом (қисса) 66-қисм

66


Биродарлар, ёш болага иш буюр-у, изидан ўзинг югур, дегани ҳаққост чин бўлди!
Қайнимиз нима қилибди денг? Қайнимиз уйимиз олдидан оқадиган ариққа келиб, Тарлонни сувга қўйибди. Ғарқ терга ботиб турган Тарлон тўйиб-тўйиб сув ичибди. Кейин, Тарлонни отхонага олиб кириб боғлаб қўйибди…
Eрталаб Тарлонни отхонадан етаклаб чиқдим. Айлантириб қарадим. Қорин этлари дир-дир учди, пир-пир учди!
Биродарлар, отга сув тушса ана шундай бўлади! Тарлонга сув тушибди!
Ай, қайним-е, ай, калла-е! Энди сенга нима дейин? От ғарқ терга ботса, сув ичириб отхонага боғлаб бўлмайди, дейинми? Мабодо ичирса, хийла йўл юриш лозим бўлади, бўлмаса отга сув тушади, дейинми? Кейин, от кўпкарига ярамай қолади, дейинми! Мактабда комсомоллар каттаси бўлсанг-да, шуни-да билмайсанми, дейинми? Битта-да тўрти йўқ аълочи Қодиров Қорақул бўлатуриб, шунга-да фаросатинг етмадими, дейинми? Омон сурнайчининг қизи билан партанинг остидан хат олишиб-хат беришиб туришга етган ақлинг шунга етмай қолдими, дейинми? Мендайин бир кал бўлсанг экан, ақли сочи билан қўшилиб тўкилиб кетган десам, дейинми? Калланг тўла жун бўлса, дейинми?
Демайин, демайин! Қайнига илкис гапириб бўладими…
Опаси бизда!


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эврил турон: асов от қисмати (баллада)

Журъат йўқ ерда, йўқ эрк, йўқ иттиҳод Йўқ озодлик, йўқ тенглик , йўқ жалодат                                                         (Муқанна) (more…)

От кишнаган оқшом (қисса) 51-қисм

51 Шу вақт, бозор дарвозаси тарафдан овозлар келди. — Ушла, ўғрини, ушла! — деди овозлар. Ғуж-ғуж одамлар орасидан бир бола чопиб чиқди. Кетидан бир беқасам чопонлик одам ...

Юлдузли тунлар-14

4 Кечки пайт ҳужрада Бобурнинг ёлғиз ўзи қолди. Қосимбек керакли одамларга: «Ҳужра — мирзо ҳазратларининг хилватгоҳлари бўлди, кечаси ҳам ўша жойда тунамоқлари мумкин», деб ...