Россияда йўловчи самолёт маккажўхори майдонига қўндирилди

«Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг Airbus A-321 йўловчи самолёти Москва областидаги Жуковский аэропортига қаттиқ қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ТАСС авиакомпания бош директори Сергей Скуратовга асосан хабар қилмоқда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, лайнер бортида 226 киши бўлган, улардан 6 нафари вояга етмаган шахслар. «Самолётдан барча одамлар эвакуация қилинди. Ҳеч қандай бузилиш юз бермаган, ёнилғи сизиб чиқиши ҳолати йўқ. Ҳалок бўлганлар йўқ», – дейилади хабарда.

Mash Телеграм-канали хабарига кўра, самолётда бўлган 23 киши жароҳат олган. Лайнернинг ҳар икки двигателига қушлар кириб кетган, дея маълум қилган авиакомпания.

ТАСС агентлигининг фавқулодда вазиятлар хизматидаги манбаси хабар беришича, учувчи самолётни аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидан тахминан 3-5 км масофада «қорнига» қўндиришга муваффақ бўлган.

Манба:Соф.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда бировнинг хотини билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб юрган эркакнинг жинсий аъзоси кесиб ташланди

Тошкентдаги 82-сонли мактабнинг қоровули М.Р., шу мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Г.Ш. билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб юрган. “7news.uz” хабарига кўра, ...

Ўзбекистон ҳудудида буюк хитой деворига ўхшаш “буюк бақтрия девори” топилди

Россия Фанлар академияси Археология институти ходимлари Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳамкабслари билан биргаликда эрамиздан аввалги III асрга мансуб ...

Facebook 400 миллион долларга instagram учун гиф сервисини сотиб олди

Фото: Reuters Facebook интернет аудиторияси орасида гифлар тарқатиши билан танилган Giphy сервисини сотиб олди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган. «Визуал ифода ...